Мен унинг олдида ўй суриб ўтирибман. Ҳеч кимни кутаётганим йўқ. Аслида, боғларга ёшлар учрашувга келади. Менинг назаримда, ҳар ҳолда шундоқ. Бари ёшлар жуфт-жуфт бўлиб, бир-бирининг пинжига тиқилишиб ўтиришибди. Ора-сирада ёш гўдаклари, болаларини ўйнатгани олиб чиққанлар кўзга ташланиб қолади… Болалар шўх ўйнайди… Жуфтликлар эса безовта. Боғнинг ичкарироғига йўл олади… Мен эса ҳайкал олдидан кета олмайман. Мени ром этгани Қодирийнинг кўзлари… Фотосуратда инсоннинг кўзидаги маънони уқиш мумкин. Чизма суратда ҳам шундай инсоннинг дарду ташвиши, қувончини билса бўлади. Машҳур Мона Лиза кўзида чуқур маъно бор. Узоқлашсанг хафалик, яқинлашсанг шодлик зуҳур этармиш… Лекин ҳайкал кўзларидаги маъно… Тошдан ҳам шундай акс эттириш мумкинми? Мумкин экан-да... Мана, мени сеҳрлаб турган нарса ҳам шунда. Англагандирсиз энди… Чимирилган қошлар остидаги дардли, ғамнок, аммо қатъият акс этган кўзлар. Тошлар ва ғиштлар орасидан чиқиб келаётган Қодирийнинг қўлида китоб… Балки «Ўткан