Ушбу мақоламизда ўзбек ва рус тилларининг ўзаро алоқаларига бағишланган тадқиқотларга, уларда илгари сурилган ва сурилаётган қарашларга тўхталамиз. Бундан ташқари, айтилган тадқиқотларда ҳали ўз аксини топмаган, бироқ масалани яхшироқ тушуниш учун зарур бўлган баъзи назарий ҳадларни кўздан кечирамиз. Дастлаб илмий адабиётларда масалага қайси нуқтаи назарлардан ёндашилганига эътибор қаратсак. Совет даври “халқлар дўстлиги” концепцияси. СССРнинг турфа хил ва жуда мураккаб этник палитрасини ижтимоий ва маданий жиҳатдан жипслаштириш мақсадида ва Ленин томонидан Чор Россиясига нисбатан берилган “халқлар қамоқхонаси” таърифига қарама-қарши ўлароқ илгари сурилган “халқлар дўстлиги” концепцияси бугун мунозараларга сабаб бўлмоқда. Айниқса, совет даврини қўмсаш ҳодисаси доирасида “совет даврида халқлар дўстлиги ҳукм сурарди, миллий низолар йўқ эди” каби аргументлар кўп учрайди. Бироқ олимлар, совет даври Марказий Осиёсини ўрганувчи антропологлар ушбу рисоладагидек манзарани шубҳа ос