Кейинги пайтларда шундай мазмундаги саволлар атрофида кўп ўйлайдиган бўлдим. Мустақилликни, аввало, юрт мустақиллиги сифатида англаймиз. Туркий аждодларимиз у ёки бу даражада ўн олтита буюк салтанат бунёд этган. Ушбу империялар мустақил юртлар бўлиб, аждодларимиз бошқаларнинг қош-қовоғига қараб яшамаган, дунёни ва атрофидагиларни ўзи билан ҳисоблашишга мажбур қила олган. Яқин тарихимизда бир муддат Россия империяси ва шўролар салтанати асорати остида яшадик. Мустақил Ўзбекистон ва қардош давлатлар мустақиллиги деганда, буни шу контекстда – яна дунё халқлари сафига мустақил давлат сифатида қайтаётганимиз ўлароқ қабул қилишимиз лозим ва мустақиллик одами буни чуқур тафаккур қила оладиган одамдир. Бугунги мустақил Ўзбекистон давлати, аждодларимиз қурган салтанатлардан фарқли ўлароқ, ҳаддан зиёд глобаллашган дунё воқелигини ёдда тутишимиз керак. Бу дунё ўтмишда от миниб, қилич тутиб чопган суворийлар ўлкалари эмас, бугунги салтанатларнинг ядро қуроллари, космик ракеталари б