Дарҳақиқат, мамлакатимизда инсон манфаатларига хизмат қиладиган янги ёндашувлар синовдан ўтяпти. Камбағалликни бартараф этиш билан боғлиқ стратегия – аниқ манзилли ёндашув, адолат ва барқарор ривожланиш тамойилларига таянади. Бу эса миллионлаб фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг таълим, соғлиқни сақлаш ва меҳнат бозоридаги имкониятлардан тенг фойдаланишини таъминлаш, деганидир. Мазкур ўзгаришлар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасидир. Камбағалликка қарши курашиш, аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар давлат бошқарувининг барча бўғинлари – маҳалладан тортиб, вазирлик ва марказий идоралар, шунингдек, халқаро шериклик механизмларини ҳам қамраб олмоқда. Статистик маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси икки баравардан кўпроқ қисқарди: 2015 йилдаги 36 фоиздан 2022 йилга келиб, 17,3 фоизга тушди. 2023 йилда эса бу кўрсаткич 11 фоизни ташкил этди. 2030 йилг