Майли, одамови бўлай. “Телбароқми?” деб шубҳаланинг. Лекин мана шу янграётган қўшиқни эшитиб жилмаёлмайман. Ўзимнинг устимдан кулишга мажбур этманг мени, биродар. Бундай дейишга ҳаққим бор. Сиз эса билганингизни қилинг. Чунки, сизнинг ҳам қисман ҳаққингиз бор. Ана, телевизор, буранг, “мени ташлаб кетди” деб тиржайиб туради биттаси… Севги одамдан интеллект талаб қиладими? Наҳотки, у тажриба маҳсули бўлса… “Интеллектуал шахс севгиси авомникидан маънолироқ бўлади” деган гапга ҳеч ишонгим келмайди. Юзидан ёғ томиб турган хонанда бўлса қўшиқни тиржайиб туриб айтади. Сиз эса овқатга қўшиб истеъмол қиласиз бу қўшиқни. Айрилиқ ҳақида ҳеч ким ўйламайди. Маъносиз кўзларини сузиб қўшиқ айтаётган хонанда ҳам, қисқичга қўшиқ сўзларини илдириб паққос тушираётган сиз ҳам… Дарвоқе, маъносиз кўзлар. Ўлаксахўр қузғунлар макони бўлмиш саҳро келбат кўзлар. Бу кўзларга кўпам маҳлиё бўлманг, биродар. У Тиржаяяпти-ку, деб ўзингизни овутманг. Бу кўзларда минглаб шаҳидлар ётибди. Бу кўзлар поклар қабристо