Хосе Ортега-и ГАССЕТ “Оддий ошпаз ҳам давлатни бошқара олади”, деган ғояни илгари сурган большевикларнинг ҳукумат тепасига келиши ҳамда “тўда”чиликнинг даҳшатли кўриниши бўлган фашизм келтирадиган фожиаларни ўз вақтида пайқаган ва ҳушёрликка чақирган бу асар орадан юз йил ўтса ҳам ўзининг долзарблигини йўқотгани йўқ. Ахборот технологиялари тараққий этган, оммавий маданият гуллаб-яшнаган бугунги кунда ҳам Гассет ўртага ташлаган масалалар яна кун тартибида турибди. Қуйида “Оломон исёни” асаридан бир парча эътиборингизга тақдим этилмоқда. Бугунги дунёда бир нарса тобора аниқ бўлиб боряпти: оломоннинг хоҳиш-иродаси бутун Европанинг барча жабҳасини ўз комига тортиб, онгимиз ва ҳаётимизга мўр-малахдай бостириб кириб, жамиятда ҳукмрон мезонга айланяпти. Жамиятни қўя турайлик, ҳатто ўзини бошқаришга қодир бўлмаган оломон диди ва кайфиятининг ҳукми-ҳозиққа айланаётгани ҳар бир онгли кишида хавотир туғдиради ва бу ҳолат Европа халқларининг, алалхусус, маданияти