Шермуҳаммадбекнинг Туркиядаги ҳаёти... Давлат арконлари эса у кишига муқим яшаш учун уй-жой таклиф қилган, юқорида айтганимдай, бобом Ватанга қайтамиз дея, бу тортиқни қабул қилмаган. Маҳаллий сиёсий элита Шермуҳаммадбекка ҳурмат кўрсатган, қаҳрамон сифатида иззат-икром билан муносабатда бўлган ва унга маош белгилашган. Олдига турли рутбадаги амалдорлар, мансабдорлар келиб, ҳол-аҳвол сўраб турган. Бундан ташқари, у зиёлилар, олиму фузалоларнинг ҳам диққат марказида бўлган. Шунингдек, Туркиянинг мустақиллик ёки бошқа миллий байрамларида маҳаллий ҳукумат отам учун от-арава жўнатган, отам у араваларга олиб чиқилиб, қаҳрамон сифатида кўчалардан, одамлар орасидан олиб ўтилган экан. Бобом оламдан ўтганида ҳам, иззат-икром билан аскарлар иштирокида, расмий шаклда дафн маросими ўтказилган. Шермуҳаммадбекнинг Ўзбекистондаги авлодлари Ўзбекистонда 96 ёшли амакимиз бор. Яқинда у киши билан Марғилонда кўришдик. Амакимнинг айтишича, ўша пайтда улар (жами 13 оила)