У 1912 йил 31 июлда Фарғона водийсининг Аравон қишлоғида туғилган. 1935 йилда Ўрта Осиё индустрия институтининг кончилик факультетини тугатиб, геология-разведка бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган, кейинроқ Ўзбекистондаги Лангар вольфрам-молибден конининг геологик тузилиши, минерал таркиби ва ҳосил бўлишини тадқиқ қилган. 1940 йилдан Ўрта Осиё индустрия институтининг фойдали қазилмалар кафедрасида доцент, сўнгра шу илмий даргоҳда директор, 1942 йилдан Ўзбекистон ҳукумати раисининг ўринбосари, 1944 йилдан бир вақтнинг ўзида Давлат план комиссияси раиси бўлиб ишлади. Ҳ.Абдуллаев 1947 йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, айни вақтда Геология институти директори сифатида фаолият юритган. 1952 – 1955 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси техника ва геология-кимё фанлари бўлими раиси, 1955 – 1956 йилларда Ўзбекистон ҳукумати раисининг ўринбосари ва 1956 – 1962 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси президенти бўлиб ишлаган. Олим 1946 йили “Ўрта Осиё шеелит скарнлари гео