Натижада бу ерда экстремизм ва терроризм диний ғояларга таяниб, исломий ўтмиш, колониал давр ва совет мероси тарихий контекстига боғланади. Бу жараёнларни тушуниш учун уларнинг минтақадаги тарихий ривожланишини инобатга олиш керак. Марказий Осиёда азалдан кўп конфессияли муҳит барқарор бўлган, турли дин ва маданият вакиллари тинчликда яшаб келган. Исломгача бўлган даврда зардуштийлик, митраизм, буддавийлик, монавийлик, христианлик, тангричилик ҳамда кўп сонли халқ инонч ва культлари амал қилган. Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу анъаналарнинг барида ҳам эроний, ҳам туркий маданий-этник анъаналар ва урф-одатлар тенг равишда кузатилади. “Анъанавийлик” ва “маҳаллийлик” Анъанавийлик ва маҳаллийлик хусусида сўз юритилганда, минтақада шаклланган диний анъаналарнинг тарихий кўп қатламлилигини инобатга олиш зарур. Араб истилосидан сўнг ҳудудда ислом секин-асталик билан маҳаллий шарт-шароитларга мослашиб, илгаридан мавжуд бўлган диний тизимлар ва халқ қадриятлари унсурлари би