XIX аср охири ва XX аср бошларидаги Россия ҳамда Марказий Осиё мусулмонларининг маданиятига доир қарашларда дунёвий (секуляр) қатлам сифатида тавсифланган “жадидлар” деб номланувчи кичик гуруҳ етакчилик қилаётган эди. Бироқ сўнгги йилларда тарихчилар жадидларни “қадимчи”ларга қарши қўювчи одатий фикр-мулоҳазалардан воз кечиб, минтақа тарихини бутун мураккаблиги билан ўрганишга даъват этмоқда. Хусусан, “Шарқнинг иқтисодий ва ижтимоий тарихи” журналининг 2016 йилдаги сонларидан бирида Марказий Осиёнинг XIX – XX асрдаги тарихини жадид ҳамда қадимчи бинар (иккили, қўш) дихатомиялардан воз кечган ҳолда тадқиқ этишга чақирган олимлар мақолалари ўрин олган. Жумладан, Дэвин ДеВизнинг “Бу қоронғу ва турғун кеча эди (жадидлар ёруғлик келтирмагунча): Марказий Осиё интеллектуал тарихидаги қолиплар, ёнбосишлар ва сохта дихотомиялар” мақоласида Марказий Осиё тарихида “жадидчилик ҳаракати” феномени борасидаги ҳукмрон қарашлар танқид қилинади ва шу билан бирга, Марказий Осиё интеллектуал