Ички минтақавий савдо динамикаси ва тузилиши Марказий Осиё мамлакатларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг асосий истеъмолчилари Европа мамлакатлари (Россия ва Беларусни ҳисобга олмаганда), Хитой ҳамда Россиядир. 2017 – 2023 йилларда бу давлатлар ҳиссасига экспортнинг 65,4 фоизи тўғри келган. Минтақа ичидаги савдо эса, умумий экспортнинг атиги 8,5 фоизини ташкил этган. ( 1-расм.) Минтақавий савдо ҳажми ва унинг умумий экспортдаги улуши муттасил ўсиб борган. Масалан, 2006 йили бу кўрсаткич 1,6 миллиард АҚШ долларини ва умумий экспортнинг 3,1 фоизини ташкил қилган бўлса, 2023 йилга келиб 9,6 миллиард доллар ва 8,1 фоизга етган. Минтақавий савдо ҳажми, айниқса, 2017 йилдан сўнг, яъни Ўзбекистонда ташқи савдо режими либераллашгач, тез суръатларда орта бошлаган. ( 2-расм.) Мутлақ кўрсаткичларга биноан, минтақа бозорларига товар етказиб берувчи энг йирик давлат Қозоғистон ҳисобланади. 2017 – 2022 йиллар мобайнида ушбу республиканинг қўшни мамлакатларга экспорт қилган маҳсулот