Бу мамлакатлар фаровонлиги бевосита нефть ва газдан келадиган даромадларга боғлиқлиги туфайли “нефть ва газ иқтисодиёти” ҳодисасига алоҳида эътибор қаратилади. Энергетика бозорининг тубдан ўзгариши, Россия ва Хитой ўртасида кучайиб бораётган геосиёсий рақобат билан боғлиқ хатарлар, шунингдек, энергетика захиралари транзити масалалари муҳокама қилинади, минтақани ривожлантиришга доир муайян чора-тадбирлар таклиф этилади. Хуллас, глобал ўзгаришлар шароитида Марказий Осиё мамлакатларида барқарорликнинг бардавомлигини таъминлаш ва уларнинг эгаменлигини сақлаб қолиш учун мавжуд ривожланиш моделини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланади. Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонни бирлаштирган бу ҳудуд тарихан Шарқ ва Ғарбни боғловчи тамаддун ва савдо йўлларининг муҳим таркибий қисми бўлиб келган. XXI асрда минтақа замонавий геосиёсий воқелик, энергетика хавфсизлиги ва жаҳон иқтисодиётидаги ўзгаришлар шароитида яна стратегик аҳамият касб этмоқда.