Республика мазкур имкониятни янада кўпроқ ишга солишга ҳаракат қилмоқда. Бу эса, мамлакат иқтисодиёти ривожи ва энергетика хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашади. 2030 йилгача мўлжалланган энг муҳим стратегик мақсад республиканинг энергетика мустақиллигига эришишдир. Шу давр мобайнида Тожикистон қўшни мамлакатларнинг электр энергиясини ишлаб чиқариш, тақсимлаш, экспорт ва импорт қилиш ҳамда пировардида истеъмол қилишга бўлган сезиларли таъсиридан халос бўлиши лозим. Марказий Осиёда мустақил давлатлар ташкил топгандан кейинги дастлабки йигирма йил мобайнида ҳар бир республика, биринчи навбатда, ўз муаммоларини ҳал этишга киришди. Бу, айниқса, сув, сув-энергетика ва энергетика масалаларига ечим топишда очиқ кўринди. Аста-секин электр энергиясини мавсумий алмашиш амалиёти барҳам топди. 2009 йилдан кейин Тожикистон узатиб турган ёзги ортиқча электр қуввати қўшни Ўзбекистонда деярли фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатга келди. Тожикистон учун танқислик кузатилган куз-қиш-баҳор м