Меҳмонларнинг бир қисми – сайёҳлар. Бошқа транспорт воситалари эса тадбиркорлар, ишбилармонлар, спортчилар, ҳисобчилар ва санъаткорларга тегишли. Бу ўзгариш ва у бир қисми бўлган кенг қамровли эврилиш СССР парчалангандан кейин Ўзбекистон ва бутун минтақада юз берган энг муҳим воқеалар сирасидан. Ҳозир қўшниларга ланг очилган эшиклар мустақилликдан сўнг тақа-тақ ёпилган эди. Бунинг ажабланадиган жойи йўқ, чунки янги мустақил республикаларни бирор чет давлатнинг улар устидан ҳукмронлик ўрнатишга уриниши эҳтимоли қаттиқ хавотирга сабаб бўлаётган эди. Масалан, дунёда мустамлакачиликдан сўнг илк эгамен давлат бўлмиш Америка Қўшма Штатлари мустақилликка эришгач, ички муаммоларига эътибор қаратди ва мамлакат ичида институтларни барпо этишга киришди. Америкаликларнинг собиқ мустамлакачи ҳукмдори Буюк Британияга шубҳа ва хавотир билан қарашига асос бор эди. Негаки, Лондон охир-оқибат яна бир бор бутун Шимолий Американи забт этишга уриниб кўриши турган гап эди. Ўзбекистоннинг