– Ассалому алайкум! Муфтий ҳазратлари, қимматли вақтингизни ажратиб, таклифимизга розилик билдирганингиз учун ташаккур. Ватан ўзи нима эканини халқона, содда тилда, диний-маърифий, ижтимоий жиҳатдан талқин қилиб бергансиз. Суҳбатимиз аввалида шу мавзуга мухтасар тўхталиб ўтсак. – Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ! Ватан ҳақида гап кетганда, кишини беихтиёр ҳаяжон қамрайди. Чунки кенгроқ оладиган бўлсак, ҳазрати Одам алайҳиссалом биринчи қадам қўйган тупроқ, зурриётлари то қиёматга қадар истиқомат қилувчи мўътабар заминимиз бизга маскан қилиб берилган. Хосроқ қилиб айтганда эса, киндик қонимиз тўкилган ва бир умр яшайдиган юртимиз бизга тақдир қилинган ватанимиздир. Айниқса, хизмат тақозоси билан хориж сафарларида юрган чоғларда юрт соғинчини, она Ватан тафтини ҳис қилмайдиган инсон бўлмаса керак. Мусофир бўлмагунча ватан ва юрт қадр-қимматини англаб бўлмайди, дейишади. Худди балиқ сув билан ҳаёт бўлганидек, одам ҳам ватани, милл