Сиёсий, диний, ирқий, хуллас, турли мазмун-мундарижадаги талотумлар нафақат инсоният орому хотиржамлигини ўғирлаган, балки тафаккурини ҳам ўзгартирмоқда; умуминсоний қадриятлар, маданият, санъат, кишилар, халқлар ўртасидаги ўзаро ҳурмату эътибор, одамнинг одамга меҳру муҳаббати деган инсоний туйғулар сатҳи бугун бироз хира тортгандай... Шундай бир пайтда ота юртимиз бўлган муқаддас Ватанимиз Ўзбекистонда “Ватан” отлиғ журналнинг дунё саҳнига келиши, ўйлайманки, сайёрамизнинг қай нуқтасида яшашидан қатъи назар, ўзини ўзбек билувчи, борлиғини она Туркистон билан боғловчи ҳар бир юртдошимизнинг қалбидаги иш бўлибди. Зотан, Ватан ва миллат тарихи, унинг кечмиши, бугунги ўй-хаёллари ҳамда келажак орзуларини ўз саҳифаларида ифода этадиган бу журнал қалқиб турган ва тобора рангсизланаётган айни дунёда ўзлигимизни унутмаслигимиз, аслиятимизни сақлаб қолишимиз зарур эканини эслатувчи бир ишорадек туюлди менга. Бунинг учун ушбу хайрли ишнинг бошида турганларга ўз миннатдорлигимни бил