Ўзбекистон десанг, Покистон, Афғонистон ва яна бошқа ...истонлар номини тилга олиб, бевосита ёки жўрттага талмовсираб турадиган хорижликлар муносабатини кўп кўрардик ва бу бизнинг шаънимизни камситарди. Тил, миллий тилимизнинг аҳволи ҳақида-ку, умуман гапириб ўтирмаса ҳам бўларди. “Биз мустақил бўлдик”, “Эркинликни қўлга киритдик”, дея дўппимизни осмонга ирғитган, шоирлар тилида айтганда, истиқлолнинг ўтган чорак асрлик даврида ҳам маданий жиҳатдан тўлиқ мустақил бўлдик, деб айта олмаймиз. Масалан, миллий коднинг энг асосий унсури бўлган тил борасидаги сиёсатимиз эски замонларникидан кўп фарқ қилган эмас. Тўғри, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди, амалда эса унинг мақоми ва функцияси худди мустабид замонларидагидек, образли қилиб айтганда, рўзғор тили даражасида қолиб кетаверди. Ўша ижодкорларимиз романтизмга берилган замонларда Давлат тили, деб эътироф этиладиган ўзбек тили на илм-фан, на-да сиёсат тилига айланди. Ҳатто, бу тилни жиддий масалалар мунозарасида ишлатиб бўлмай