Ҳаммамиз яхши биламиз, она зоти учун фарзанд доғини кўришдан ҳам оғир йўқотиш йўқ. Зулфия ая Зокирова Иккинчи жаҳон урушида бир эмас, беш азамат ўғлидан – Исоқжон, Аҳмаджон, Мамажон, Ваҳобжон, Юсуфжон исмли азиз фарзандларидан жудо бўлган. Ўзингиз айтинг, қадрли дўстлар, ҳар қандай одамни ҳам йиқитиб, яксон қиладиган тақдирнинг бундай бешафқат зарбасига бардош бериш мумкинми? Лекин Зулфия Зокировадек матонатли, қаҳрамон ўзбек аёли бунга бардош бера олди. Шундай фожиали қисматга беш марта кўксини қалқон қилиб, беш марта ҳам мардона оёққа турди. Бунинг учун одамда қанчалик кучли ирода, қанчалик метин сабр-бардош бўлиши керак! Мана, ўзбек аёлларининг, ўзбек халқининг ҳақиқий жасорати ва матонати! Мана, севги ва садоқат мадҳияси, унинг енгилмас куч-қудрати! Мана, ёшларимиз, фарзандларимиз кимдан намуна ва ўрнак олишлари керак!..” Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бундан олти йил муқаддам Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимд