Фонетика – тилнинг жони, грамматика – суяги, лексика эса эти экани ҳақида Грамматика – сўзларни бир-бири билан боғлайдиган қўшимчалар ва гап қолиплари тўплами. У синтаксис (сўзларнинг бирикиши ва гап тузилиши) ҳамда морфология(сўзнинг қўшимчалар олиб, нутқ учун шаклланиши)дан иборат. Грамматика тилда мулоқотнинг аниқ ва тушунарли бўлишини таъминлайди. Масалан, ўзбек тилида феъл замонлари, шахс-сон ва кўплик қўшимчалари орқали сўзларнинг маъноси ва вазифаси белгиланади. Бу қоидалар орқали фикрларимизни аниқ ифодалаймиз. Демак, синтаксис нутқни шакллантиради, морфология эса уни аниқлаштиради. Лексика тилдаги сўзлар, уларнинг маънолари ва маъновий алоқаларини ўз ичига олади. Лексик бирлик, яъни сўзлар фонетик ва грамматик қоидаларга мос равишда қўлланади, аммо онгимизда алоҳида тизим сифатида мавжуд. Лексик бирликлар тилда маъно яратиш ва ифодалашда муҳим, аммо фонетика ва грамматика каби нутқни қура олмайди. Лексик тизимдаги сўзлар қисқа вақт ўтиши билан ўзгариши, янги