“Темир парда” ҳали мавжуд бўлган пайтда бу ўзаро муносабатлар бир қадар чекланган бўлиб, асосан совет делегацияси ҳаж мавсумида “икки муқаддас шаҳар”га (араб. ал-Ҳарамайн, Макка ва Мадина назарда тутилади) боргандагина кўзга ташланарди. 1991 йил собиқ иттифоқ қулаганидан кейин, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилингач, аҳён-аҳёнда бўладиган бундай алоқалар, айниқса, мамлакатда исломнинг тикланиши замирида шитоб билан ривожланди. 1950-йиллар охирида намоён бўла бошлаган ҳамкорликдаги ҳаракатларнинг йўналишларидан бири туркистонлик муҳожирлар муаллифлигидаги исломга оид адабиётларнинг Ўзбекистон ССР (1924-1991) ҳудудига кириб кела бошлаши билан изоҳланади. Мадиналик тарихчи Мансур ал-Бухорийнинг туркистонлик муҳожирлар ҳақидаги китобида ёзилишича, Туркистондан келиб Мадинада яшаб қолган мусулмон олимлар ўз китобларини туғилган ўлкаларида яширин йўллар билан тарқатишни кўзда тутганлар. Бу ҳаракатдан мақсад “социалистик истило шароитида ўз дини йўл-йўриқларидан