“Совет одами” қандай туғилди? “Совет одами” СССРда шаклланган ўзига хос ижтимоий-сиёсий муҳит маҳсули эди. Ҳокимиятни қўлга олгач, большевиклар янги типдаги (фидойи, партияга, давлатга содиқ) фуқарони тарбиялашга киришди. Бу типдаги одам ҳам совет тузуми қурилишида хомашё, ҳам давлат барқарорлиги шарти, ҳам коммунистик тузумни сақлаб қолишнинг кафили бўлиши керак эди. Бу масалани ўрганган етакчи социологлардан бири Юрий Левада таъкидлаганидек, “совет одами” нафақат мафкуравий тарбия, балки жамоавий кўрсатмалар(қарашлар) чуқур илдиз отишининг ҳам маҳсулидир. Ю.Левада фикрича, “homo sovetikus”га хос асосий хусусиятлар – бу итоаткорлик, ўзгаришларга ишончсизлик ва масъулиятдан қочиш. Мазкур хусусиятлар нафақат коммунистик тарғибот таъсирида, шунингдек, ҳар қандай меъёрдан четга чиқиш фожиа билан якунланиши мумкин бўлган совет воқелиги шароитида шаклланган. Юрий Левада, Борис Дубин, Алексей Юрчак каби тадқиқотчилар “совет одами”га хос “икки фикрлилик” ҳақида ҳам сўз юрита