1936 йилда Ўрта Осиё давлат университетининг физика-математика факультетини тамомлаган. 1938 йили номзодлик, 1942 йилда докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Иккинчи жаҳон уруши вақтида ҳарбий хизматга сафарбар этилган. Кейинчалик Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)да физика-математика факультети доценти, “Умумий математика” кафедраси мудири, декан муовини лавозимларида, сўнгра “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” кафедрасида иш юритган. Университет ректори, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти ва президенти, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Ўзбекистон Фанлар академияси Президиумида маслаҳатчи лавозимларида самарали меҳнат қилган. Т.Саримсоқов — эҳтимоллар назарияси, математик ва функционал анализ, умумий топология ва уларнинг татбиқлари соҳаларида тадқиқотлар олиб борган йирик олим. Айниқса, унинг классик кўпҳадлар илдизларини тақрибий топишнинг айрим усулларини қўллаб, кўпҳад илдизларининг асим