Баъзан сиёсат, баъзан эса турли даражадаги хусуматлар бундай одамларга кўп азоб берганини эшитганмиз, кўрганмиз. Таассуфки, давримизнинг закий олими, йирик уламо – отангиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам айни шундай мураккаб даврни яшаб ўтдилар. Яшириб нима қиламиз, вақтлар бўлдики, нафақат юртимиз, минтақамиз, балки бутун мусулмон оламида ўз илми, шахсияти билан юксак мақомга эришган олим Ватанидан кетишга мажбур бўлди, ҳаётининг маълум қисми мусофирликда кечди. Гарчи ёқимсиз бўлса-да, суҳбатимизни шу нуқтадан бошласак, нима дейсиз? – Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга салоту дурудлар бўлсин. Суҳбат мавзусига эътирозим йўқ. Зотан, отамнинг умр йўллари халқимизнинг бир нақлига жуда мос келади: мусофир бўлмагунча... Ҳазратнинг бу дунёдаги сафарининг маълум қисми ана шундай мусофирликда – Ватандан узоқда кечди... Албатта, у кунларни эслаш мен, қолаверса, оиламиз учун жуда ситамли. Агар р