Тилимизда равон эшитилмаса-да, шу уч сўз замирида инсоният асрлар оша қўмсаган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуррият, ҳуқуқий кафолатлардан униб етилажак шахс эркинлиги, озодлиги ётади. Лекин не ажабки, шахс ва давлат фаровонлиги йўлида улкан ютуқларга эришган АҚШ, Япония, Буюк Британия каби мамлакатларда дунёнинг бир қисми учун ушалмас орзудек йироқларда милтиллаган демократик ғояларга нисбатан ноодатий, ўзгача илғор қарашлар ҳам мавжуд. Улар орасида ХХ асрнинг 80-йилларидаёқ фалсафий, ижтимоий-сиёсий фикрлари, ёндашуви билан аввал АҚШ, сўнг бошқа давлатлар ташқи сиёсатига ҳам катта таъсир кўрсатган америкалик олим Фрэнсис Фукуяма нуқтаи назари ХХI асрдаям баҳс-мунозараларга, янги тадқиқотларга асос бўлмоқда. Халқаро бестселлерга айланиб, йигирмадан зиёд тилга ўгирилган “Тарих интиҳоси ва сўнгги одам” асарида Фукуяма капиталистик либерал демократия биз билган одатий тарихнинг поёни, ниҳояси эканини таъкидлайди. Унинг фикрича, демократик шароитда юзага келган глобаллашув, тех