Мазкур изланиш Марказий Осиё археологиясидаги айрим тушунчаларни сўроқ остига қўйгани учун “Неw Ёрк Тимес”, CНН, ББC, “Натионал Геограпҳиc” ва “Ле Фигаро” каби жаҳон ОАВ саҳифаларида ҳам кенг ёритилди. Ф.Мақсудов ва ҳамкасблари дронлардан фойдаланиб, “Лидар” деб номланган ҳаводан тасвирга олиш техникасини қўллаган ҳолда, ўрта асрларда тоғли ҳудудларда инсон томонидан қурилган иншоотлар қолдиқларини аниқлашга муваффақ бўлган. Бу Марказий Осиёда Лидар технологиясига асосланган биринчи тадқиқот бўлиб, унинг натижасида денгиз сатҳидан 2000 метр юқоридаги Буюк Ипак йўли савдо тармоғининг маркази сифатида гавдаланган икки йирик урбанистик марказ аниқланган. Ф.Мақсудов ва унинг халқаро ҳамкорлари ўз тадқиқотларини 2011 йили Зомин туманининг тоғли ҳудудида ўрта асрларга оид Тошбулоқ шаҳарчасини топиш ва ўрганишдан бошлаган еди. Улар 2015 йили Бахмал тумани тоғларида кўлами анча кенг иккинчи шаҳарни кашф етишди. Тошбулоқ ва Туғунбулоқ Ўзбекистоннинг жануби-шарқидаги Моргузар (Илонўтти) тизм