Дефиниция (таъриф) дескрипцияга (тавсиф) эргашиши керак. Хўш, бу нима дегани? Матнни ўқиб бўлгач, қайта ўқиб кўринг шу гапни. Дефиниция, яъни таъриф тушунчага ишора қилади, дескрипция эса реал ҳодисани тасвирлайди, унинг хусусиятини баён қилади. Айни чоғда, ўша реал ҳодисанинг ўзи муайян дефиницияга эга тушунча билан аталади. Реал ҳодисанинг тасвири, яъни дескрипция янги билимлар билан ўзгариб бориши мумкин. Аммо тушунча дефиницияси анча барқарор нарса, ўзгармай туриши мумкин. Бирор ҳодиса ҳақида илмий кашфиёт қилинганда, ундаги янги кашф қилинган қайсидир хусусият ўша ҳодисани ифодаловчи тушунча дефинициясига мос келмай қолиши мумкин. Яъни дескрипция ва дефиниция ўртасида фарқ пайдо бўлади. Бундай вазиятда дефиниция дескрипцияга мослаштирилиши керак, акс ҳолда, дефиниция илмий янгиликка тўсиқ бўлади, воқеликни бузиб кўрсатади. (Дефинициянинг дескрипцияга мослашмаслиги “эссенциализм” деб аталади. Унга кўра, ҳар қандай тушунча ўзгармас моҳиятни ифода этади ва ўша моҳ