Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар тарихида янги давр бошланган кейинги йилларда Айтматов феномени, унинг улуғ ижодкор ҳамда давлат арбоби сифатидаги фаолиятига эътибор янада кучайди. Адиб номини абадийлаштириш мақсадида Тошкент вилоятида ёзувчининг бюсти тикланди, ўн жилдлик тўплами чоп этилди, асарлари асосида кинофильм суратга олинди, кўчалардан бирига ёзувчи номи берилди. Самарқанд вилоятидаги Абдулҳамид Мажидий номли Каттақўрғон ўзбек драма театрида адибнинг 95 йиллиги муносабати билан “Эрта қайтган турналар” қиссаси саҳналаштирилди. Спектаклнинг тақдимот маросимига Қирғизистондан Чингиз Айтматовнинг ўғли Асқар Айтматов ташриф буюрган эди. Асқар оғанинг таъкидлашича, у меҳнат фаолиятини давлатлараро алоқалар ва халқаро муносабатлар соҳасига, қисқача айтганда, дипломатияга бағишлаган. Суҳбатимиз айнан шу мавзуда бошланди. – Ҳурматли Асқар Чингизович, ўз вақтида Қирғизистон ташқи ишлар вазири бўлгансиз. Шу боисдан ҳам ўзбек ва қирғиз, умума