Зотан, дунёнинг бошқа бўлгалари ва давлатларида шу мазмунда кечган ислоҳотлар тажрибаси буни исботлайди. Масалан, айни муддат ичида Япония, Сингапур ва Хитой каби мамлакатлар жаҳон иқтисодий-сиёсий ҳаётига Япон, Сингапур ва Хитой “мўъжизаси” деб аталган ҳодисани тақдим эта олган. Европа эса минтақавий “бирдамлик”ка киришилган 30 йил ичида нафақат интеграциянинг асосий институтларини барпо этди, балки сиёсий бирлашувни эълон қилди ва унга киришди. Таассуфки, юқорида ишора қилганимиздек, бизда ҳудудий интеграция масаласига мудом узоқ истиқбол, ноаниқ лойиҳа ёхуд утопия ўлароқ қаралмоқда. Мазкур давлатларнинг минтақавий ҳамкорлиги бугунга келиб тикланган бўлса-да, (деярли ўн йил танаффусдан сўнг, шахсан Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан) бу борада ҳал қилувчи учта савол ҳанузгача ечилмаган ва ҳатто чуқур ўрганилмагандек туюлади, менга. Бу, интеграциянинг концепцияси, модели ва динамикаси масаласидир. Концепция масаласи Концепция айни ўринда нима, ким,