Унда К. Г. Юнг Пикассо ижодий фаолиятининг дастлабки даври ҳақида фикр юритади. Илмий ёки санъатшуноснинг танқидий мақоласидан фарқ қиладиган бу эсседа муаллиф ижодкорнинг руҳий оламига доир ижод психологияси билан боғлиқ кузатишларни баён этган. Ўзим психиатр бўла туриб, Пикассо ҳақидаги мунозарага аралашаётганим учун ўқувчилардан узр сўрайман. Қўлимга қалам олишга таниқли кишиларнинг даъвати сабаб бўлди. Мен улкан санъат соҳиби бўлган бу мусаввирнинг ижоди жиддий фикр юритишга арзимайди, деган фикрдан йироқман, қолаверса, унинг адабиётдаги ҳамкасби Жойс ижодига ҳурмат ва эътибор билан мурожаат қилган жойим бор (К.Г. Юнг ўзининг “Улисс” номли эссесини назарда тутган). Мени чинакамига қизиқтирган ушбу муаммо жуда кенг, ўта жиддий ва ниҳоятда мураккабки, уни бир мақола доирасида, гарчи умумий тарзда бўлса-да, қамраб олиш мушкул. Шу боис Пикассога муносабат билдиришга киришишдан бурун олдимга масалани шундай қўйдим: мен мусаввирнинг санъати ҳақида эмас, балки фақат ун