Уларга танқидий кўз билан қарашга, керагини қабул қилиб, ошиқчасининг йўлига тўсиқ қўйишга тайёр эмаслигимиз маълум бўлиб қолди. Чунки ўша радикал оқимларнинг динни ёйишдан ҳам бошқа мақсадлари борлигини тушуниб етмаётган эдик. Албатта, айни оқимларнинг асл мақсадларини тушунтириб ҳаракат қилинган китоблар ёзилди, аммо тан олайлик, уларда диний ихтилофларни келтириб чиқарган оқимлар хатти-ҳаракатига фақат диний муаммо сифатида қаралди ва шундан келиб чиқиб баҳо берилди. Лекин бу етарли эмас эди. Шу маънода, Англиянинг Кембриж шаҳридаги мусулмонлар коллежи асосчиси ва декани, шайх Тимоти Ж.Уинтер (Абдулҳаким Мурод)нинг “XXI асрда ислом: Постмодерн дунёда қиблани топиш” китобининг ўзбек тилига таржима этилиб, 2005 йилда “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясида чоп этилиши бу борадаги камчиликни бироз тўлдирди. Анъаначи ва турли экстремистик диний ташкилотларни ноқонуний ва асил эмас, деб ҳисоблайдиган Уинтер жаноблари ушбу китобида бундай экстремистик оқимлар пайдо